Олимлар «Вампир кўршапалак»ларнинг қонини энергия манбаи сифатида ишлатиш мумкинлигини аниқлади

Канадалик олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, «вамрпир кўршапалак»лар ўз ўлжасининг қони ёрдамида энергия ҳосил қилиши аниқланди. Тадқиқотчилар бу ҳайвоннинг етаболизми уларнинг турмуш тарзига мослашганини ва кўпчилик сутемизувчиларникидан фарқ қилишини аниқлади.

Маълумки, бу кўршапалаклар тез ва чаққон ҳаракатланиш қобилиятига эга бўлиб, бу уларга ухлаётган ўлжага (одатда қорамол, чўчқа ёки товуққа) сездирмай яқинлашишга ва ўткир тишлари билан унинг терисига тишлашга имкон беради.

Вампирлар ва Бўрилар

Эксперимент учун Канададаги Макмастер университети ва Торонто университети биологлари Белизда 24 та вампир кўршапалак тутиб олишди. Уларга қорамол қони берилди, ва уларни ҳаракатлантириш учун махсус югуриш йўлагига қўйишди. Кўршапалакларнинг ҳаракати давомида олимлар уларнинг нафас чиқаргандаги ҳавосидан намуна олишди ва таркибини ўрганишди.

Олимлар кислород ва карбонат ангидрид нисбатлари кўршапалак ҳаракати тезлигидан қатъи назар ўзгармаганини, бироқ уларнинг нафас чиқараётган ҳавосида аминокислоталар излари борлиги аниқлашди. Бу олимларга бошқа сутемизувчиларникидан фарқли ўлароқ, кўршапалакларнинг асосий энергия манбаи сифатида қон ишлатилаётганини тахмин қилишга сабаб бўлди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу метаболизм ўзига хос парҳез таъсири остида қанчалик ўзгариши мумкинлигини кўрсатади яъни, «вампир кўршаралаклар» ўз озиқ-овқатларидан жуда кам миқдорда углевод ва ёғ олади. Бундан ташқари, ичилган қон уларнинг тана ўлчамини деярли икки баробар оширишга имкон беради.

Ушбу тадқиқот натижалари Biology Letters журналида чоп этилди.