11 ноябр куни Саудия Арабистони раислигида ўтган тадбирда Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё, Африка қитъасининг етакчи мамлакатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш ва тинчлик музокараларини бошлаш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгашининг доимий эътибор марказида туриши зарурлиги қайд этилди.
Фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.