Шигеру Ишиба Япония бош вазири этиб қайта сайланди

Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Шигеру Ишиба парламент қуйи палатасида ўтказилган овоз беришнинг иккинчи босқичи якунлари бўйича мамлакат бош вазири этиб қайта сайланди. 30йил ичида биринчи марта сайловларнинг биринчи босқичида бош вазир сайланмади.

67 ёшли сиёсатчини 221 депутат қўллаб-қувватлади. У аввалроқ партиясини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни жонлантириш ва мудофаа харажатларини икки баравар оширишга ваъда берган эди.

Овоз бериш Японияда 27 октябрь куни бўлиб ўтган муддатидан олдин сайловлардан сўнг бўлиб ўтди.