Биткоин қиймати 12 ноябр санасининг сўнгги соатларида 89 минг доллардан ошиб, тарихий максимум қайд этилди. Binance майдонидан олинган маълумотлар қиймат ўсиши давом этаётганини кўрсатмоқда.
Биткоин қиймати 11 ноябрда $87 минггача (+9,5 фоиз) ўсган, сўнгра сал пасайиб, $86,9 минг кўрсаткичда қолганди.
Август ойи бошида биткоин қиймати 50 минг доллардан пастлаганди.
Экспертлар криптовалюта қийматининг ҳозирги ўсишини АҚШдаги президентлик сайлови натижалари билан боғлашмоқда.