Тошкент вилоятида бедарак йўқолган аёл ўлик ҳолда топилди

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Н.О. 6 ноябрь куни Паркент тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 23 ёшли аёли Ҳ.О. тунда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмаганини маълум қилиб, уни қидириб топишда амалий ёрдам сўраган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 10 ноябрь куни бедарак йўқолган аёлнинг жасади Юқори Чирчиқ тумани, Янгибозор шаҳарчаси, “Маърифат” маҳалласидан оқиб ўтувчи Қорасув каналида чўкиб кетган ҳолда топилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.