5 ноябрда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг тадбиркор Илон Маск деярли ҳар куни АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп билан бирга ўтказди, деб хабар берди ABC News манбаларга таяниб.
Маск сайловдан кейин Трампнинг оилавий суратида пайдо бўлди, у бўлажак биринчи хоним Мелания Трамп билан кечки овқатни бир стол атрофида қилган ва дам олиш кунлари Трампнинг оиласи билан гольф ўйнаган.
Бундан ташқари, Маск Трампнинг кадрлар бўйича қарорларини баҳолайди ва унинг хорижий етакчилар билан бўлган камида иккита қўнғироқларида иштирок этган. Улардан бири Владимир Зеленский (ABC News маълумотларига кўра, Трамп Украина президенти билан гаплашиши учун Маскга телефонни ҳам берган), иккинчиси Туркия раҳбари Ражаб Эрдоған эди.