Х ижтимоий тармоғи Грок чат-ботининг бепул версиясини синовдан ўтказишни бошлади

Ҳозирча фақат Янги Зеландияда

Х ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter) Илон Маскнинг компанияси ишлаб чиқарган Grok chat-bot ининг бепул версиясини синаш босқичига ўтди, деб хабар қилди TechCrunch.

Илгари Grok фақат ойлик нархи $16 бўлган Premium+ обуна эгалари учун мавжуд эди. Эндиликда ижтимоий тармоқ чат-ботдан барча фойдаланувчилар фойдаланишини режалаштирмоқда.

TechCrunch портали Янги Зеландияда чат-ботнинг бепул версияси синаб кўрилаётганини тасдиқлади. Портал маълумотларига кўра, бепул фойдаланувчиларга чат-ботдан фойдаланишда маълум чекловлар қўйилган. 

Хусусан, Grok-2 модели учун икки соатда 10 та сўров, mini-Grok-2 модели учун эса икки соатда 20 та сўров киритиш мумкин. Шунингдек, расм таҳлили учун учта сўров киритиш имконияти мавжуд.

Grok дан фойдаланиш учун Х ижтимоий тармоғидаги саҳифангиз камида етти кун аввал яратилган ва унга телефон рақами боғланган бўлиши лозим.