Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 13 ноябрь куни Тошкент вақти билан 10:13да (Гринвич бўйича 05:13да) Афғонистонда ер силкиниши ҳодисаси кузатилган. Зилзила координаталари 36,4 градус шимолий кенглик, 71,2градус шарқий узунликка тенг.

Манбага кўра, ер қимирлаши 100 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 5,8 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 568 км жанубий-шарқда жойлашган.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 2 балл, 362 км.