Иқлим ўзгариши сабабли глобал сув танқислиги келажакда можаро ва беқарорликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров COP-29 иқлим конференциясидаги давра суҳбатида сўз очди.
“Қирғизистонда биз, айниқса, уйимиз бўлган тоғ экотизимларининг нозиклигини яхши биламиз. Марказий Осиёда миллионлаб одамларни сув билан таъминловчи музликлар тез йўқ бўлиб кетмоқда. Бу фақат Қирғизистон учун муаммо эмас, балки минтақавий ва глобал муаммодир. Сув танқислиги янада кучайиб, можаролар, беқарорлик ва қашшоқлик потенциалини яратади”, деди Жапаров.