Самарқанд шаҳрида автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳолат 14 ноябрь куни соат тахминан 08:00 атрофида Амир Темур кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Ф.С. Isuzu жамоат транспортини бошқариб кетаётиб, 12-мактаб яқинида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган 3-cинф ўқувчисини уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган ва Жиноят процессуал кодексининг 211-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.