Аввалроқ, Самарқандда Дамас ва Cobalt тўқнашиши оқибатида уч киши вафот этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 29 июль куни соат 12:30 атрофида Самарқанд вилояти Ургут тумани «Хўжагузар» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Ургут-Ғўс-Авазмерган» автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган.
Унда 2003 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Ургут тумани судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 266-модда 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга нисбатан 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.