19-ноябрь куни республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади

Тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида ёғингарчилик кузатилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида қуруқ ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кундузи ҳарорат 18 даражагача кўтарилади, кечга келиб 6-8 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор, баъзи жойларда кучли бўлади. Кундузи ҳаво 2-7 даража илиқ, кечаси эса 2 даражагача совуқ бўлади.