Жорий йилнинг 19-ноябрь куни соат 06:40ларда Чилонзор тумани Бунёдкор-Қатортол 2 кўчалари кесишган чорраҳасида ҳайдовчи 1979 йилда туғилган M.Sh. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси ҳамда ҳайдовчи 1997-йилда туғилган Қ.М. бошқарувидаги МАН русумли йўловчи ташувчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Lacetti русумли автомашина йўловчиси 1958-йилда туғилган (Lacetti) биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини, тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз.