Хоразмда ўқувчининг онаси ўқитувчи билан муштлашди

2024 йил 15 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. ўртасида зиддият юзага келиб, жисмоний муштлашув содир бўлган. Ушбу ҳолат ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бошқа маълумотларга кўра, ўқувчи онаси ва ўқитувчининг ўртасидаги муштлашувдан сўнг, ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари бошланди. Дастлаб, фуқаро С.Р. га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 (Тўҳмат) ва 52 (Ёмон тан жароҳати етказиш) моддалари асосида маъмурий иш қўзғатилган. Ўқитувчи Г.Р.га нисбатан ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилган.

Бироқ, прокуратура томонидан ўрганилган қарор асоссиз деб топилиб, бекор қилинди. 18 ноябрда С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушбу жиноят иши тергов ҳаракатлари олиб борилиши учун ички ишлар органига юборилган. Жиноят иши терговини Хоразм вилояти прокуратураси назоратга олган.