Бугун, 20-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво бўлади. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ёмғир ёғади. Ўртача ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, эрталаб ва кечаси ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи 13-15 даража илиқ, кечга келиб 8-10 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ва қор ёғади, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат 2-7 даража илиқ, кечаси 2 даража совуқ бўлади.