Тошкентда халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтади

2024-йилнинг 20–30-ноябрь кунлари Тошкент шаҳри юқори даражадаги халқаро шахмат турнирга мезбонлик қилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мусобақада қуйидаги шахматчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда:

  ГМ Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — 2777;

  ГМ Парҳам Магҳсоодлоо (Эрон) — 2712;

  ГМ М. Амин Табатабаеи (Эрон) — 2686;

  ГМ Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — 2682;

  ГМ Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон) — 2681;

  ГМ Ниҳал Сарин (Ҳиндистон) — 2676;

  ГМ Нодирбек Ёқуббоев(Ўзбекистон) — 2668;

  ГМ Абҳиманю Пураник(Ҳиндистон) — 2652;

  ГМ Мурали Картикеян (Ҳиндистон) — 2625;

  ГМ М. Пранецҳ (Ҳиндистон) — 2580.