Тошкент вилоятида деярли етти килограмм вазнли бола дунёга келди

Бундай ҳолат ҳудудда биринчи марта қайд этилган.

Тошкент вилоятидаги Нурафшон туғруқхонасида 6 кг 865 грамм вазнли ўғил бола дунёга келди, деб хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Шифокорлар боланинг аҳволини қониқарли деб баҳолади. Янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси шифокорлар назоратида.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаеванинг айтишича, бундай ҳолат вилоятда биринчи марта кузатилган.