UzAuto Motors: Чевролет Cobalt механик узатмали модели сотувдан олинмади

Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt механик узатмали автомобили (МТ) сотувдан олинди, деган хабарлар тарқалди. UzAuto Motors компанияси ушбу маълумотни асоссиз (fake) эканини эълон қилди.

Компания расмий баёнотида Chevrolet Cobalt МТ автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақида ҳеч қандай расмий эълон қилинмаганини таъкидлади. Шунингдек, медиа вакиллари ва блогерларга тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни тавсия этди.

Таъкидлаш жоизки, savdo.uzavtosanoat.uz электрон платформасида айни вақтда сотувда Chevrolet Cobalt модели мавжуд эмас. UzAuto Motors ушбу модел учун янги шартномалар очилиш санасини ҳали эълон қилмаган. 

Ҳозирги кунда Cobalt’га ўхшаш автомобиллар орасида фақат Onix учун шартнома тузиш мумкин (2024-йил 20-ноябрь ҳолатига кўра).