Ўзбекистон қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Қозоғистон ва Тожикистонга ID-карта орқали саёҳат қилишга келишиб олишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID-карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган» , – деб таъкидлади давлат раҳбари.
Шу мақсадда президент Ташқи сиёсат концепциясини янгилаш зарурлигини айтиб ўтди.