Туркманистонда «Made in Uzbekistan» кўргазмаси очилди

Бугун, 20-ноябрь куни Туркманобод шаҳрида иккинчи Туркманистон-Ўзбекистон форумида «Маде ин Узбекистан» кўргазмаси расмий равишда очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўринбосари Дилшод Расулов. Туркманистон Савдо-саноат палатаси раиси Мерген Гурдов, шунингдек, икки мамлакатнинг вазирлик ва идора раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

Кўргазма қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, автомобилсозлик, кимё, фармацевтика, нефт-газ, тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноати каби соҳаларни қамраб олган.