Швейцариянинг УБС Груп инвестиция банки таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, 2025-йил охирига келиб олтиннинг бир троя унцияси $2,9 мингга етади. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.
УБС Груп компаниясининг фикрича, қимматбаҳо металлар нархининг Доналд Трамп ғалабасидан кейин қисқа муддатли коррекцияси узоқ муддатли ўсиш тенденциясини бузмайди. Олтин нархининг ошиши сабаблари орасида таҳлилчилар жаҳон марказий банклари томонидан талаб ортиб бораётгани ва геосиёсий рискларни санаб ўтмоқда.
Қимматбаҳо металлга инвесторларнинг қизиқиши Украина ва Яқин Шарқда давом этаётган ҳарбий можаролар билан боғлиқ. Бундан ташқари, олтинни қўшимча қўллаб-қувватлаш Трампнинг Хитой товарлари АҚШга импортига 60 фоиз тариф жорий этиш ҳақидаги ваъдалари билан боғлиқдир.
УБС Груп молиявий бозорларда узоқ муддатли ўзгарувчанликни кутмоқда.
Банкнинг фикрига кўра, яқин йилларда қимматбаҳо металлар нархининг сезиларли пасайиши кузатилмайди. 2026-йил охирига келиб, олтиннинг бир троя унцияси $2,95 минг атрофида бўлади.