«Ўзгидромет» агентлигининг хабар беришича, бугун Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин.
Қайд этилишича, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ, чўл ҳудудларда 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудлар;
ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.