Москва шаҳрида «Транспорт ҳафталиги – 2024» тадбири ўз фаолиятини бошлади. Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги томонидан 17-маротаба ташкил этилган тадбир доирасида «Транспорт-2024» форуми ва кўргазмаси ҳам ўтказилмоқда.
«Транспорт ҳафталиги – 2024» доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Россия Федерацияси транспорт вазири Роман Старовойт ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликда темир йўл инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълумотида.
Учрашув якунида вазирликлар ўртасида темир йўл инфратузилмасини қуриш бўйича ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.