Истанбулда 23 ноябрь куни режалаштирилган 38 та парвозни бекор қилинди

Истанбулда кутилаётган кучли бўрон туфайли  Turkish Airlines (ТҲЙ) авиакомпанияси 23 ноябрь куни режалаштирилган 38 тапарвозни бекор қилди.

Бекор қилинган рейслар орасида:

– 10 та ички рейслар,

– 28 та халқаро рейслар мавжуд.

Аэропортнинг ўтказувчанлик қобилиятини 10% га чеклаш ҳақида қарор Фавқулодда ҳолатлар бўйича Метеорология қўмитаси (МАДКОМ) тавсиясига асосан қабул қилинди.

Истанбул халқаро аэропорти масъуллари эртанги рейсларда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирди.

“Ўз парвозингиз ҳолатини олдиндан текширишни ва тегишли чоралар кўришни тавсия этамиз”, – дейилади Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарида.