Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ* *(бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

🔹замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
🔹компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
🔹ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.