Талаба фарзандли бўлса, ОТМдан суюнчи пули оладими?

Талаба фарзандли бўлган пайтида, ОТМдан суюнчи пули ололмайди, бу хабар нотўғри хабар. 

Суюнчи пули олиш учун ҳеч қаерга мурожаат қилиш шартмас. Тизим автоматлаштирилган бўлиб, ота-онасининг биринг пластик картасига тушади.

Қонунчиликка кўра, исталган оилада фарзанд туғилганда бир марталик нафақа пули берилади. Бу халқ тилида “суюнчи пули” дейилади.

Ушбу “суюнчи пули” ота-она нима иш қилишидан қатъи назар барча фуқароларга бир хил миқдорда берилади.

Лекин, 4 йил олдин ушбу “суюнчи пули”ни ишлаётганлар иш жойидан, ўқиётганлар ўқиш жойидан, ишсизлар эса Пенсия жамғармасидан олар эди.

Бугунги кунда бола туғилганида автоматлашган тизимнинг ўзи ЖШШИР рақам беради, туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш учун ариза юборади, боғчага навбатга қўяди, поликлиникага рўйхатга киритади. 

Худди шундай “суюнчи пули” ҳам ота-онадан бирининг пластик картасига автомат туширилади.