Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди;

Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.