Тошкентда Spark юқори тезликда Epica’га урилиб, икки машинада ҳам ёнғин чиқарди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда икки машина ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 24 ноябрь куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа 2-тор кўчасида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари айтилган манзилга соат 00:03 да етиб бориб, ёнғин соат 00:07 да ўчирилди.

«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.