Олимлар ҳавони ифлосланиши кўз соғлиғига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди

Бу ҳақида Экология институти ўзининг телеграм каналида тадқиқот иши натижаси билан бўлишган.

Бунга тадқиқотчилар бизнинг тилимизда тез айланаётган ҳаво таркибида РМ-2.5 ва РМ-10 майда дисперс заррачалари ортиб кетиши билан айни шу даврда шифохоналарга аҳолидан кўз касаллиги шикоятлар сони ўртасидаги боғлиқлик орқали аниқлик киритдилар.

Масалан, ҳажми бироз катта бўлган РМ-10 майда дисперс заррачасининг 1 метр куб ҳавода 110 микрограмм улуши пайтида кўз касаллиги билан боғлиқ шикоятлар сони 2.2 баробарга ортиб кетиши аниқланган.