Тошкент шаҳри ва вилоятида 26 ноябрь куни ёмғир ёғиши мумкин

“Ўзгидромет” 26 ноябрь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Об-ҳаво Тошкент шаҳрида:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Об-ҳаво Қорақалпоғистон Республикасида:

Об-ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Об-ҳаво Хоразм вилоятида:

Об-ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ; кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Об-ҳаво Бухоро ва Навоий вилоятларида:

Об-ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ; кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Об-ҳаво Тошкент вилоятида:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Об-ҳаво Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида:

Об-ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида:

Об-ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Об-ҳаво Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида:

Об-ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 1-4 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.