Мигрантларнинг фарзандлари Россия мактабларида ўқишдан маҳрум бўлиши мумкин

Давлат Думасига муҳожирларнинг рус тили бўйича имтиҳондан ўта олмаган болаларини рус мактабларига қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақида Дума раиси Вячеслав Володин журналистларга маълум қилган.

Шунингдек, у Дума Кенгаши муҳожир болаларни рус тилини билмайдиган мактабларга киритишни тақиқловчи қонун лойиҳасини ҳудудларга муҳокама учун юборилганини айтган.

«9 декабрда қонун лойиҳаси тегишли қўмита томонидан кўриб чиқилади, биз уни 10 декабрь куни бўлиб ўтадиган Давлат Думасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқишни режалаштирмоқдамиз», — дея қўшимча қилди Россия парламенти палатаси раиси.

Бундай тестларни ўтказиш тартиби умумий таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва ҳуқуқий тартибга солишни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш функцияларини бажарадиган федерал ижроия органи томонидан белгиланиши қонун лойиҳасида назарда тутилган.

«Бошланғич умумий, асосий умумий ва ўрта умумий таълимнинг ўқув дастурларини ўзлаштириш учун етарли бўлган рус тилини билиш бўйича тест синовларидан ўтмаган шахслар ушбу таълим дастурларини ўзлаштиришга рухсат этилмайди», — дейилади хабарда.

Қонун қабул қилинган тақдирда, 2025 йил 1 апрелдан кучга кириши мумкин.

Володиннинг ёзишича, Ички ишлар ва Халқ таълими вазирликлари маълумотларига кўра, ўтган ўқув йилида Россия мактабларида 18 миллион нафар бола ўқиса шундан 200 минг нафари мигрант болалар бўлган.

«Ўқитувчилар таъкидлашича, кўпинча таълим дастурини ўзлаштиришда айнан мигрант болалар қийинчиликларга дуч келишади «, деб ёзади Володин.