Янгиҳаёт туманидаги эски ёғочли уйлар бузилади

Аҳоли учун Гулшанобод маҳалласида уй-жой барпо этилади.

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Йўлдош (собиқ Спутник) массивида яшаш учун яроқсиз деб топилган 409 та икки қаватли ёғоч уйлар бузилади. Бу ҳақда Ташкент Инвест хабар берди.

Аҳоли учун Гулшанобод маҳалласида жойлашган Янги маҳалла турар жой мажмуаси барпо этилади.

Лойиҳани «GC-Group Industries» МЧЖ 2024–2027-йиллар давомида амалга оширади. 24 гектар майдонда 93 та 16 қаватли замонавий уй қурилиб, уларда жами 13,3 та хонадон бўлади. Мажмуа ҳудудида 1600 ўқувчилик мактаб, 600 ўринли болалар боғчаси, сунъий кўл, шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш зоналари ва автотураргоҳлар қурилиши режалаштирилган.

Ҳозирда аҳоли билан шартномалар тузиш ишлари давом этмоқда.