Тарас Шевченко кўчаси бир ойга барча транспорт турлари учун ёпилиши муносабати билан ушбу ҳудуддаги автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди. У ерда гастрономик кўча яратиш бўйича қурилиш ишларининг иккинчи босқичи давом этмоқда.
Қуйидаги автобус йўналишлари 27-ноябрдан 25-декабргача чизмада кўрсатилганидек ҳаракатланади:
16, 26, 37, 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчалари орқали ўзгартирилади;
22, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча Нукус, Ойбек, Шахрисабз кўчалари орқали ўзгартирилади.
Таъкидланишича, бунинг оқибатида қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари амалдаги вақтлардан ортиб кетиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.