Тошкент вилоятида Бекобод шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги ташкилотларга озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси учун бошланғич нархи 283 млн сўмлик танлов ўтказилган.
Танловда 272,2 млн сўм нарх таклифи билан «BEKOBOD SHAHAR TOMORQA HIZMATI» МЧЖ танлов ғолиби шунингдек, «HALAL-TIJARAT» МЧЖ заҳира ғолиби деб топилган.
Қизиғи эса, танлов ва заҳира ғолиблари айнан битта манзилда, яъни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Меъмон кўчаси 18 «а» уйда жойлашганлиги маълум бўлди.