Аҳоли сони 2,1 фоизга ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 октябрь холатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,4 миллион кишини ташкил этган.

2023 йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли сони 2,1 фоизга ошган.

Аёллар сони – 18 545,9 минг киши
Эркаклар сони – 18 809,5 минг киши
Шаҳар жойларда яшовчилар – 19 047,1 минг киши
Қишлоқ жойларда яшовчилар – 18 308,3 минг киши