Россия ФВВ мамлакат фуқароларига “тревога жомадон”ини йиғишни тавсия этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги россияликларга табиий офатлар содир бўлган ёки қуролли тўқнашувлар хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар аҳолиси учун “тревога жомадони”ни йиғишни тавсия қилди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Қайд этилишича, тўғри жиҳозланган “тревога жомадони” инсоннинг экстремал вазиятларда омон қолишини таъминлайди. Қайд этилишича, асосий буюмлар рюкзакнинг юқори қисмига ва чўнтакларига, пастки қисмига эса алмаштириладиган ички кийим қўйилиши керак. Уларни намликдан ҳимоя қилиш учун вакуумли пакетлардан фойдаланиш зарур.

Октябрь ойининг бошида Россиянинг барча ҳудудларида ҳудудий ва муниципал даражадаги огоҳлантириш тизимлари синовдан ўтказилганди.