Марказий Осиёда ягона бўлган “Марказий нано-аналитик лаборатория” барпо этилади

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Нодир металлар ва Қаттиқ қотишмалар заводида “Ўзбекистон технологик металлар комбинати”АЖ ва Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбариятининг учрашуви ташкил этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати”АЖ матбуот хизмати хабар қилди.


Унда Марказий Осиёда ягона бўлган “Марказий нано-аналитик лаборатория”сини ҳамкорликда барпо этиш, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш илмий-технологик маркази самарадорлигини ошириш, илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш, шу билан бирга, Олий таълим муассасалари билан илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш ишларини ҳамкорликда ташкил этиш ва шу каби қатор масалалар муҳокама қилинди.


Учрашув сўнггида икки ташкилот масъуллари томонидан ҳамкорлик меморандум имзоланди.