Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, Устюртда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб баъзи туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим ҳудудларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади. Баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
29 ноябрь – 1 декабрь кунлари республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиққача, шимолда кечаси 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 2 даража совуқ, 3 даража илиққача пасаяди. Республикамизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.
29 ноябрь – 1 декабрь кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.