Алишер Усмонов FIE президенти этиб сайланди

Бугун, 30 ноябр куни Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президентлигига сайлов бўлиб ўтди.

Ушбу лавозимни 2008 йилдан бери эгаллаб келаётган россиялик миллиардер Алишер Усмонов номзоди яна юздан ортиқ давлат миллий федерациялари томонидан қўллаб-қувватланган.

Усмонов 2022 йилнинг март ойида санкциялар қўлланилиши фонида ўз ваколатларини тўхтатиб турганди. Сайловда унга Швеция қиличбозлик федерацияси президенти Отто Дракенберг рақиблик қилди.