1 декабрь куни Женевада Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протокол имзоланди. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.
Сўнгги икки ой давомида Ўзбекистон тўртта давлат: АҚШ, Хитой, Сальвадор ва Филиппин билан музокараларни муваффақиятли якунлагани таъкидланади.