Жанубий Кореяда президент аппарати ходимлари тўлиқ истеъфога чиқди

Жанубий Корея президентининг ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниши муваффақиятсизликка учраганидан сўнн Юн Сок Ёл девонининг ходимлари истеъфога чиқди.

Президент ходимларининг кетиши ҳақида Кореянинг Yonhap News агентлиги хабар берди.

Президентнинг ўзи бугун эрталаб барча режаларини бекор қилди ва маҳаллий вақт билан эрталабки ўнга келиб ҳали ҳеч қандай янги баёнот бермади.

Президентнинг парламентда кўпчиликни ташкил этувчи Демократик партиядаги рақиблари, агар унинг ўзи истеъфога чиқмаса, импичмент жараёнини бошлашларини айтишган.

Сеул ва бошқа шаҳарларда эрталаб президент истеъфоси учун намойишлар қайта бошланди.

«Кейинги асосий савол — кейин нима бўлади — у ўз-ўзидан кетадими ёки унга импичмент эълон қилинадими», — дея хулоса қилинади BBC хабарида.

Сўнгги хабарларга президент мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни бекор қилган.