Фарғона вилоятида чойхонанинг электр тармоқларига ноқонуний уланиши аниқланди

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида эгаси жиҳозларини электр тармоғига ноқонуний улаган чойхона аниқланди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция”.

Текширувда аниқланишича, фуқаро S.T.ga тегишли мазкур муассаса давлатга 1 миллиард 237 миллион сўм миқдорида зарар етказган.

Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ҳужжатлар қўшимча текшириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.