«Тахтақорача» довони вақтинча ёпилади

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида бугун, 5 декабрь куни соат 09:00дан амалий ўқув машғулоти ўтказилади. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

Машқ давомида йирик тошларни хавфсиз тушириш ишлари амалга оширилиб, довонда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Барча ҳайдовчилардан ташкил этилган чора-тадбирларни тўғри тушунушларини, тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўраймиз, дейилади хабарда.