5-декабрь куни соат 07:46 да Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Ким Пен Хва” МФЙ, Қутб Юлдузи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасининг маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, олти нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Чақнашдан кейин ёнғин содир бўлмаган.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев етиб бориб, оқибатларни бартараф этиш ишларини шахсан назорат қилмоқда. Шунингдек, вилоят ФВБ, туман ҳокимияти, Прокуратура, ИИБ, ССБ ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” раҳбар ходимлари ҳам ҳодиса жойида ҳаракат қилмоқда.
ФВВ ёнғин-қутқарув экипажлари амалиётларни давом эттирмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса сабаблари ва қўшимча маълумотлар тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади.