Бухорода БПИ ходими 320 миллион сўмни ўғирлаганликда гумон қилинмоқда

Бухоро вилоятининг Когон туманида Мажбурий ижро бюроси (БПИ) ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди ЎзА .

Тергов маълумотларига кўра, у бошқарма ҳисоб рақамларига киритилган 321 миллион 79 минг сўмни ўзлаштирган. Пуллар тўрт нафар танишининг пластик карточкаларига ўтказиб, нақд пулга айлантирилиб, шахсий мақсадларда фойдаланилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.