Ўзбекистон ва Корея: Нодир металлар соҳасида янги ҳамкорлик йўналишлари

2024 йилнинг 5 декабрь куни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён ҳамда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Корея Республикаси билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларга сармоя киритиш, металлургия, нанотехнологиялар ва янги материаллар соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, технологик металларни етказиб бериш, илмий-тадқиқот ишлари ва кончилик соҳасида кадрлар тайёрлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида делегация вакиллари Ўзбек-Корея нодир металлар марказида бўлиб, марказдаги замонавий техникалар ва имкониятлар билан танишдилар.