Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан президент фармони асосида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 483 нафар шахс афв этилди.
Афв этилганларнинг:
107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди,
275 нафари муддатидан илгари шартли озод қилинди,
7 нафарининг жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди,
94 нафарининг жазо муддати қисқартирилди.
Афв қилинганлар орасида:
25 нафар чет эл фуқароси,
32 нафар аёл,
5 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар,
274 нафар ёшлар (уларнинг 104 нафари вояга етмаган),
6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар бор.