Санъаткордан боғ қолади

Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун, 7-декабрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Маданият вазирлиги жамоаси ҳамда эл суйган таниқли санъаткорлар иштирокида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ажратилган 2,5 гектар ер майдонида (терак) дарахт ниҳоллари ўтқазилди.

Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада оммалаштириш, экология соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва илғор технологияларни кенг жорий этиш ҳамда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларда ҳам дарахт ниҳоллари ўтқазилди.