Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида жонли эфир вақтида марҳум актриса Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби ҳақида гапирди:
«Грижаси бор эди. Ё грижасини олдириш керак эди, ёки тана вазнини енгиллаштириш керак эди. Шунинг учун менга ҳам билдирмай ошқозонини кестириш амалиётини қилдирибди. Йўқ бўлиб қолди. Хавотирланиб қўнғироқ қилдим: Опа, операция қилдиргандим, жойи йиринглаб кетибди”, — деди.
Операция бошқатдан қилинганида тери етмай қолди, 20 га 50 жойи очиқ турган, ўша жой йиринглаган. Умри шу жойгача экан. Биз шундай бўлишини бир ҳафта олдин билгандик, тайёр бўлиб тургандик. Бугун ўша жойи тикилиши керак эди. Камига қондаги қанд миқдори ҳам 30 га кўтарилиб кетибди. Қон босими ҳам жуда баланд эди.
Ҳалима ёшлигидан шафқатсиз оламда вояга етди. Ота-онасидан эрта етим қолган эди. Таъсирчан, тезда йиғлаб юборадиган қиз эди. Намозга эгилиб қолганди. Умраларни ният қилганди. Биринчи операция қилинганида ҳам бир комага тушиб қайтиб чиққанди. Ўшанда реанимацияда ётганди. “Реанимацияда уч киши ётдик. Ўшанда ётганимда битта катта одам келди, у мени олиб кетгани келди, деб ўйладим. Эрталаб ёнимда ётган аёл вафот этганини эшитдим”, деб йиғлаб айтиб берганди. Хуллас, ўлими яқинлигини кўнгли сезган, аён берган. Эртадан кейин сафарга кетаман, унга ҳам умра бадал қиламан», — деди Юлдуз Усмонова.