Покистон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади

Покистон Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

2 декабр куни Покистон савдо вазири Жам Камол Хон Ўзбекистон элчихонаси вакиллари билан учрашувда бу позицияни тасдиқлади. 6 декабр куни Женевада икки давлат делегациялари ўртасидаги музокаралар якунланиб, ҳамкорлик тўғрисидаги расмий меморандум имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ва Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфраз Ҳусайн имзолади.